Ўзбекистон яшил харидлар соҳасида ҳамкорликни кенгайтирмоқда
Ўзбекистон яшил харидлар соҳасида ҳамкорликни кенгайтирмоқда
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Жорий йилнинг 1 июль куни Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлигида Expertise France ҳамда Франция тараққиёт агентлиги (AFD) вакиллари билан ишчи учрашув бўлиб ўтди.
Учрашув давомида Ўзбекистонда яшил давлат харидларини ривожлантириш, ушбу йўналишда амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳамда Агентлик ва Эхпертисе Франсе ўртасидаги ҳамкорликнинг устувор йўналишлари муҳокама қилинди.
Томонлар электрон давлат харидлари тизимини такомиллаштириш, яшил давлат харидларини амалиётга босқичма-босқич жорий этиш, давлат буюртмачилари ва етказиб берувчиларнинг салоҳиятини ошириш ҳамда халқаро тажрибани миллий тизимга татбиқ этиш масалалари юзасидан фикр алмашдилар.
Шунингдек, учрашувда Агентлик ва Expertise France ўртасидаги 10 ойлик қўшма иш режасининг устувор йўналишлари муҳокама қилинди. Унда яшил давлат харидларини босқичма-босқич жорий этиш, устувор маҳсулотлар бўйича пилот тендерларни ўтказиш, электрон давлат харидлари тизимини янада такомиллаштириш, электрон етказиб берувчиларни баҳолаш механизмларини ривожлантириш, давлат буюртмачилари ва етказиб берувчиларнинг малакасини ошириш ҳамда халқаро тажрибани миллий тизимга татбиқ этиш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгиланди. Мазкур иш режа Президентнинг 2026 йил 6 февралдаги қарори билан Агентлик зиммасига юклатилган вазифаларни амалий жиҳатдан қўллаб-қувватлашга қаратилган.
Учрашув якунида томонлар белгиланган устувор вазифаларни биргаликда амалга ошириш ҳамда ўзаро ҳамкорликни изчил давом эттириш юзасидан келишувга эришдилар.