Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

"Хавфни таҳлил этиш" электрон тизимини жорий этиш тартиби белгиланди

UzDaily таҳририяти · 30.06.2026 · 11:40 · 24 views
"Хавфни таҳлил этиш" электрон тизимини жорий этиш тартиби белгиланди

"Хавфни таҳлил этиш" электрон тизимини жорий этиш тартиби белгиланди
 

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Адлия вазирлиги Рақобат соҳасидаги ваколатли давлат органининг тадбиркорлик субъектларида текширувлар ўтказиш борасидаги фаолиятида «Хавфни таҳлил этиш» электрон тизимини жорий этиш тўғрисидаги низомни (рўйхат рақами 3861, 26.05.2026 й.) давлат рўйхатидан ўтказди.
 
Унга кўра: тадбиркорлик субъектлари фаолиятида қонунчилик бузилиши хавфини автоматлаштирилган тарзда баҳолаш механизми жорий этилади;
 
хавф даражасини аниқлашда давлат органлари ахборот тизимлари, статистик маълумотлар, мурожаатлар, ОАВ ва бошқа қонуний манбалардан олинган маълумотлардан фойдаланилади;
 
хавф таҳлили жараёнида тадбиркорлик субъектларидан қўшимча ҳужжат ва маълумотлар талаб қилишга йўл қўйилмайди;
 
хавф даражасини баҳолаш истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, рақобат, реклама, давлат харидлари ва товар-хом ашё биржалари фаолияти, дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмларининг улгуржи ва чакана савдоси соҳалари бўйича алоҳида мезонлар асосида амалга оширилади;
 
ҳуқуқбузарлик хавфи даражаси юқори, ўрта ва паст тоифаларга ажратилади;
 
юқори ва ўрта хавф тоифасига кирувчи субъектларда профилактика тадбирлари ҳамда текширувлар қонунчилик асосида ташкил этилади;
 
паст хавф тоифасига кирувчи тадбиркорлик субъектларида текширувлар ўтказилмайди;

электрон тизимда аниқланган хавф даражаси тадбиркорлик субъектига нисбатан тўғридан-тўғри таъсир чоралари қўллаш учун асос ҳисобланмайди.