Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Покистоннинг Agha Jee Herbal World компанияси ҳамкорлик қилишга келишиб олди

UzDaily таҳририяти · 30.06.2026 · 12:30 · 34 views
Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Покистоннинг Agha Jee Herbal World компанияси ҳамкорлик қилишга келишиб олди

Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Покистоннинг Agha Jee Herbal World компанияси ҳамкорлик қилишга келишиб олди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Қишлоқ хўжалиги вазирлиги масъуллари ҳамда Покистоннинг "Agha Jee Herbal World" компанияси вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Мулоқот давомида Ўзбекистонда анъанавий тиббиёт ва доривор ўсимликлар асосида маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ривожлантириш, Тошкент шаҳрида "Agha Jee Herbal World" бренди остида клиника, ўқув маркази ҳамда доривор ўсимликлардан тиббий воситалар ишлаб чиқариш марказини ташкил этиш истиқболлари муҳокама қилинди.

Шунингдек, компаниянинг мамлакатимизда заъфарон ҳамда юқори сифатли «басмати» гуруч навларини етиштириш бўйича таклифи юзасидан истиқболли ҳудудларни аниқлаш, агротехник талабларни ўрганиш ва етиштириладиган маҳсулотларни экспортга йўналтириш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Учрашув якунида томонлар мазкур йўналишларда ҳамкорликни давом эттириш ҳамда инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш имкониятларини биргаликда ишлаб чиқишга келишиб олдилар.