Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

«Ўзбекгидроэнерго» АЖ ва AKA Bank молиялаштиришни муҳокама қилишди

UzDaily · 19.06.2026 · 12:20 · 26 views
«Ўзбекгидроэнерго» АЖ ва AKA Bank молиялаштиришни муҳокама қилишди

«Ўзбекгидроэнерго» АЖ ва AKA Bank молиялаштиришни муҳокама қилишди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Тошкент халқаро инвестиция форуми (TXIF) доирасида «Ўзбекгидроэнерго» АЖ раҳбарияти ва Германиянинг етакчи экспорт-кредит банки — AKA Ausfuhrkredit-Gesellschaft mbH (AKA Bank) вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув давомида «Ўзбекгидроэнерго» АЖ томонидан мамлакат гидроэнергетика соҳасини ривожлантиришга қаратилган инвестиция дастури тақдим этилди.

Хусусан, экологик барқарор ва «яшил» энергетика лойиҳалари, шунингдек, кичик ва ўрта қувватли гидроэлектр станцияларни қуриш бўйича режаларга алоҳида эътибор қаратилди. Шунингдек, компания томонидан халқаро молия институтлари ва тижорат банклари иштирокида узоқ муддатли ва рақобатбардош молиялаштириш манбаларини жалб этишга устувор аҳамият берилаётгани таъкидланди.

AKA Bank вакиллари банкнинг экспорт-кредит агентликлари билан ҳамкорлик тажрибаси, Германия ва бошқа мамлакатлардан юқори технологик ускуналар етказиб беришни қўллаб-қувватлаш ҳамда энергетика соҳасидаги инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш бўйича кўп йиллик фаолияти ҳақида маълумот бердилар. Шунингдек, банк вакиллари «Ўзбекгидроэнерго» АЖ томонидан амалга оширилиши режалаштирилган инвестиция лойиҳаларида иштирок этишга қизиқиш билдирдилар.

Учрашув якунида томонлар инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш соҳасида ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш, истиқболли йўналишлар бўйича мунтазам мулоқотни давом эттириш ҳамда ўзаро манфаатли шерикликни мустаҳкамлашга келишиб олдилар.

UzDaily · 👁 26 views · 19.06.2026 · 12:20