Фарғонадаги ёнғин оқибатида икки киши ҳалок бўлди
Фарғонадаги ёнғин оқибатида икки киши ҳалок бўлди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 16 июнь куни кечки пайт Фарғона вилоятининг Ёзёвон туманида ёнғин содир бўлди. Ҳодиса оқибатида инсон қурбонлари ва мол-мулкка зарар етгани қайд этилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар қилди.
Идора маълумотларига кўра, ёнғин яшаш учун мўлжалланмаган бино ҳамда учта автомобилни қамраб олган.
Ҳодиса натижасида икки киши ҳалок бўлган, яна уч нафар фуқаро турли даражада тан жароҳатлари олган.
Айни вақтда ёнғин келиб чиқиш сабаблари аниқланмоқда. Ҳодиса жойида вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси раҳбарияти ва туман хизматлари иш олиб борган.
UzDaily
·
👁 19 views
·
17.06.2026 · 09:55