Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистон ва Черногория иқтисодий алоқаларни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилишди

UzDaily таҳририяти · 27.07.2026 · 11:40 · 53 views
Ўзбекистон ва Черногория иқтисодий алоқаларни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилишди

Ўзбекистон ва Черногория иқтисодий алоқаларни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилишди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) —  Ўзбекистон элчиси Ойбек Шахавдинов Черногория Бош вазирининг ташқи ва Европа ишлари бўйича ўринбосари Филип Иванович билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Томонлар сиёсий мулоқотни янада мустаҳкамлаш ҳамда савдо-иқтисодий, инвестициявий ва туристик ҳамкорликни кенгайтириш истиқболларини муҳокама қилдилар.

Ҳукуматлараро комиссия тузиш, ишбилармон доиралар ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни фаоллаштириш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги, фармацевтика, соғлиқни сақлаш, ахборот технологиялари ва рақамлаштириш соҳаларида қўшма лойиҳаларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.

Шартномавий-ҳуқуқий базани такомиллаштириш, меҳнат миграцияси, таълим, фан, маданият ва мутахассислар тайёрлаш соҳасидаги ҳамкорлик масалалари кўриб чиқилди.

Транспорт боғлиқлигини янада ривожлантириш ва ўзаро сайёҳлар оқимини оширишнинг муҳимлиги таъкидланди.

Томонлар Ўзбекистон ва Черногория ўртасидаги ўзаро манфаатли шерикликни мустаҳкамлашга қаратилган аниқ ташаббусларни амалга ошириш бўйича биргаликдаги ишларни давом эттиришга тайёр эканликларини тасдиқладилар.