Ўзбекистон

Бухоро вилоятида нефть омборидаги ёнғин ўчирилди

Бухоро вилоятида нефть омборидаги ёнғин ўчирилди
Бухоро вилоятида нефть омборидаги ёнғин ўчирилди / Фото: ФВВ.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Бухоро вилоятининг Қоровулбозор туманида нефть омборининг резервуарларидан бирида ёнғин содир бўлди. Ёнғин бартараф этилди, жабрланганлар ҳақида маълумот келиб тушмаган. Бу ҳақда Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.

Ёнғин ҳақидаги хабар ФВВга 15 сентябрь куни соат 11:18 да келиб тушган. Ҳодиса жойига ёнғин-қутқарув бўлинмалари тезкорлик билан етиб борган.

Ҳозирги вақтда ёнғин тўлиқ бартараф этилган. Ҳодиса бўйича қўшимча маълумот кейинроқ тақдим этилади.

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.