Спорт

Испания ЖЧ ярим финалига йўл олди

Испания ЖЧ ярим финалига йўл олди
Испания ЖЧ ярим финалига йўл олди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Испания терма жамоаси футбол бўйича жаҳон чемпионатининг чорак финал учрашувида Бельгияни 2:1 ҳисобида мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди. Учрашув АҚШнинг Калифорния штати Инглвуд шаҳрида бўлиб ўтди.

Испанияликлар ҳисобни учрашувнинг 30-дақиқасида очишди. Фабиан Руис киритган гол жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди.

Биринчи бўлим тугашига оз вақт қолганда бельгияликлар мувозанатни тиклашга муваффақ бўлди. 41-дақиқада Шарль Де Кетеларе гол муаллифига айланди.

Ғалаба голини 88-дақиқада Микель Мерино киритиб, Испания терма жамоасининг мусобақанинг кейинги босқичига чиқишини таъминлади.

Жаҳон чемпионатининг ярим финалида Испания терма жамоаси Францияга қарши майдонга тушади. Учрашув 14 июль кунига белгиланган.

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.