Биржалар

UZEXда жисмоний шахслар ўртасида илк мобиль рақам савдолари ўтказилди

UZEXда жисмоний шахслар ўртасида илк мобиль рақам савдолари ўтказилди
UZEXда жисмоний шахслар ўртасида илк мобиль рақам савдолари ўтказилди / Фото: ЎзРТХБ.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республика товар-хомашё биржасининг (UZEX) электрон савдо платформасида 2026 йил 18–22 октябрь кунлари жисмоний шахслар ўртасида шахсий мобиль рақамларни сотиш ва сотиб олиш бўйича дастлабки олтита битим амалга оширилди. Тузилган битимларнинг умумий қиймати 13,5 миллион сўмдан ошди.

Рақамларни электрон савдоларда иштирок этган жисмоний шахслар харид қилди. Сотувга қўйилган лотлар орасида Beeline компанияси каби мобил алоқа операторларининг рақамлари ҳам бор эди. Сотилган айрим рақамлар охирги рақамларининг эсда қоларли комбинациялари, жумладан, «07 70» ва «77 77» билан ажралиб турган.

Жисмоний шахслар ўртасидаги дастлабки битимлар фойдаланувчиларга шахсий мобиль рақамларни электрон аукционлар ва «Тезкор битим» хизмати орқали сотиш ҳамда харид қилиш имконини берувчи mobilraqam.uzex.uz платформаси фаолиятида янги босқич бўлди.

Платформа савдоларда масофадан туриб иштирок этиш, ўзаро ҳисоб-китобларни амалга ошириш ва мобиль рақамларни онлайн тарзда қайта расмийлаштириш имконини беради.

Шу тариқа, фойдаланувчилар савдо жараёнининг ҳар бир босқичида шахсан иштирок этиш заруратисиз битимлар тузишлари мумкин.

Ушбу механизмнинг ривожланиши жисмоний шахсларнинг ўз мобиль рақамларини тасарруф этиш имкониятларини кенгайтиради ҳамда бундай битимларни электрон шаклда амалга ошириш учун қўшимча шароит яратади.

 

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.