Иқтисод

UzAuto Motors Chevrolet Cobalt автомобиллари учун контрактацияни бошлайди

UzAuto Motors Chevrolet Cobalt автомобиллари учун контрактацияни бошлайди
UzAuto Motors Chevrolet Cobalt автомобиллари учун контрактацияни бошлайди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — “UzAuto Motors” АЖ Chevrolet Cobalt GX-MIDNIGHT AT автомобиллари хариди учун аввалги контрактацияда тузилган шартномалар бўйича тўлови белгиланган муддатларда амалга оширилмаган ҳажмлар қайта контрактацияга қўйилишини маълум қилди.

Автомобилларни харид қилиш учун шартномалар 16 январь куни соат 10:00 дан бошлаб savdo.uzavtosanoat.uz онлайн платформаси ва UzAvtoSavdo иловаси орқали  тузилиши мумкин бўлади.

Телеграм-бот навбатни кузатиш хизматини ҳамда мавжуд автомобиллар ҳақида маълумотни тақдим этади.

Эслатиб ўтамиз, автомобиль хариди учун тузилган шартномалар бўйича тўлов етти календарь кун ичида амалга оширилиши лозим.

Беҳзод Ҳожиматов
Беҳзод Ҳожиматов

Беҳзод Ҳожиматов журналистика соҳасида катта тажрибага эга. Фаолияти давомида у Ўзбекистондаги турли янгиликлар нашрларида журналист ва муҳаррир сифатида ишлаган. UzDaily'да нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун янгиликлар ёзган ва таҳрир қилган.