Валюта курслари 16/06/2025
$1 – 12760.21
UZS – 0.43%
€1 – 14704.87
UZS – 0.0%
₽1 – 160.08
UZS – 0.55%
Қидириш
Иқтисод 23/05/2025 ТХИФ доирасида Ўзбекистоннинг саноат салоҳиятига бағишланган илк Миллий кўргазма ўтказилади

ТХИФ доирасида Ўзбекистоннинг саноат салоҳиятига бағишланган илк Миллий кўргазма ўтказилади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Тошкент халқаро инвестиция форуми (ТХИФ) доирасида Ўзбекистоннинг саноат ва инвестиция салоҳиятига бағишланган илк Миллий кўргазма бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, мазкур форум 2025 йил 10–12 июнь кунлари ўтказилади.

Кўргазмада иқтисодиётнинг жадал ривожланаётган ўндан зиёд тармоқларини ифодаловчи 90 га яқин компаниялар иштирок этади. Улар орасида нефть-кимё, машинасозлик, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш ва бошқа соҳалар мавжуд.

Ушбу тадбир халқаро ҳамкорларга мамлакат тармоқларининг ҳозирги ҳолати ҳақида аниқ ва ҳар томонлама тасаввур ҳосил қилиш, шунингдек инвестиция жалб қилишга тайёр лойиҳалар билан танишиш имконини беради.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг