Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Туркманистон Президенти тантанали кутиб олинди

Дилафруз Ниязова · 16.11.2025 · 12:58 · 402 views
Туркманистон Президенти тантанали кутиб олинди
Туркманистон Президенти тантанали кутиб олинди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — “Тошкент-Ҳумо” халқаро аэропортида давлат ташрифи билан мамлакатимизга келган Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедовни расмий кутиб олиш маросими бўлди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев олий мартабали меҳмонни шоҳсупага таклиф қилди.

Ҳарбий оркестр ижросида давлат мадҳиялари янгради. Фахрий қоровул тантанали равишда Президентлар олдидан саф тортиб ўтди.

Етакчилар расмий делегациялар аъзоларини қутладилар.

Ташрифнинг асосий тадбирлари эртага, 17 ноябрь куни бўлиб ўтади. Олий даражадаги музокаралар давомида Ўзбекистон – Туркманистон стратегик шериклигини янада мустаҳкамлаш ва кўп қиррали ҳамкорликни чуқурлаштириш масалалари муҳокама қилинади.