Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Андижон вилоятидаги «Хонаобод» чегара божхона постида қўшни давлатга чиқиб кетаётган автомобиль текширувдан ўтказилганда, декларация қилинмаган 20 минг АҚШ доллари аниқланди.
Андижон вилояти Божхона бошқармаси маълумотларига кўра, ҳайдовчи оғзаки сўров вақтида ўзида пул борлигини маълум қилмаган ва уларни божхона назорати учун тақдим этмаган.
Нақд пул маблағлари транспорт воситасини кўздан кечириш жараёнида аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан текширув олиб борилмоқда.