Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Технологиялар

Туркманистон Алоқа вазирлиги делегацияси ташриф буюрди

Беҳзод Ҳожиматов · 24.05.2017 · 17:38 · 427 views
Туркманистон Алоқа вазирлиги делегацияси ташриф буюрди
Туркманистон Алоқа вазирлиги делегацияси ташриф буюрди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 22 май куни Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида Туркманистон Алоқа вазири ўринбосари Гараев Ашир Мурадович бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди.

Таъкидлангани каби, Ўзбекистон ва Туркманистон давлатлари ўртасида ўзаро ҳамкорликнинг янги саҳифаси очилиб, барча йўналишлар бўйича юқори даражали муносабатлар ўрнатилмоқда. Жумладан, ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги ўзаро алоқалар тобора ривожланмоқда.

Учрашувда қайд этилганидек, илғор технологияларни жорий қилиш, ҳамкорликда АКТ йўналишида тажриба алмашишнинг истиқболларини ўрганиш муҳим масала ҳисобланади. Хусусан, телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантириш, кадрлар малакасини ошириш, "электрон ҳукумат"ни ривожлантириш, дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқаришда ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.