Ўзбекистон терма жамоаси IOI 2026да тўрт медаль олди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентда бўлиб ўтган 38-халқаро информатика олимпиадасида (IOI 2026) тўртта медални қўлга киритди.
Миллий терма жамоа тарихида биринчи марта барча тўрт нафар иштирокчи совриндор бўлди. Улар бирта кумуш ва учта бронза медални қўлга киритди.
Кумуш медалга Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги мактабнинг 9-синф ўқувчиси Жоҳанали Ҳайдаралиев сазовор бўлди.
Бронза медалларни Нукус шаҳридаги Президент мактабининг 11-синф ўқувчиси Тимур Қодирбергенов, Наманган шаҳридаги Президент мактабининг 11-синф ўқувчиси Улуғбек Раҳматуллаев ва шу мактабнинг 10-синф ўқувчиси Жаҳонгиршоҳ Авазхонов қўлга киритди.
Бундан ташқари, Навоий шаҳридаги Президент мактаби ўқувчиси Сардорбек Салимов «Фахрий эътироф» мукофоти билан тақдирланди.
Тарихий натижа ўқувчиларнинг кўп йиллик тайёргарлиги ва уларнинг устозлари меҳнати, шунингдек, мамлакатда иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлашга қаратилган рақамли таълим ислоҳотлари натижаси бўлди.
Ўзбекистонлик ўқувчиларнинг Тошкентда ўтказилган халқаро олимпиададаги иштироки информатика бўйича миллий терма жамоанинг энг муҳим натижаларидан бири бўлиб, мамлакат ёш дастурчиларининг халқаро мусобақаларда келгусидаги иштироки учун замин яратди.