Мобил интернет фойдаланувчилари сони 4,3 баробарга ошди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2026 йил 1 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда мобил алоқа орқали интернет тармоғига уланган абонентлар сони 33,3 миллионга етди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди.
2015 йилга нисбатан мобил интернет фойдаланувчилари сони 25,5 миллион нафарга ёки 4,3 баробарга ошган. Ўн йил аввал ушбу кўрсаткич 7,8 миллион абонентни ташкил этган.
Мобил интернет фойдаланувчилари сони бутун давр мобайнида изчил ўсиб борган. 2016 йилда абонентлар сони 9 миллионга, 2017 йилда 10,3 миллионга, 2018 йилда 12,7 миллионга, 2019 йилда эса 15,7 миллионга етган.
2020 йилда мобил интернет хизматларидан 17,9 миллион абонент фойдаланган. 2021 йилда бу кўрсаткич 21 миллионга, 2022 йилда 24 миллионга, 2023 йилда 27,1 миллионга, 2024 йилда эса 29,2 миллионга кўтарилган.
2026 йил бошига келиб, мобил интернет абонентлари сони 33,3 миллионни ташкил этган.
S