Валюта курслари 20/06/2025
$1 – 12559.26
UZS – -0.47%
€1 – 14413.01
UZS – -0.71%
₽1 – 160.17
UZS – -0.41%
Қидириш
Ўзбекистон 19/05/2025 Туркияда Ўзбекистонлик 3 аёл ноқонуний олтин олиб ўтишга урингани учун қўлга олинди

Туркияда Ўзбекистонлик 3 аёл ноқонуний олтин олиб ўтишга урингани учун қўлга олинди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2024 йил 25 апрель куни Туркиянинг Истанбул аэропортида Қозоғистоннинг Шимкент шаҳридан келган уч нафар Ўзбекистон фуқароси бўлган аёл қўлга олинди, деб хабар беради Sozcu нашри.

Текширув давомида багажларида тақиқланган буюмлар аниқланмади, аммо рентген аппарати орқали текширилганда бел соҳасида қаттиқ жисмлар мавжудлиги қайд этилди. Прокуратура топшириғига кўра, улар чуқурроқ тиббий текширув учун шифохонага юборилди.

Рентген ташхиси натижасида ушлаб турилган аёлларнинг танасида, аниқроғи, жинсий аъзоларида хорижий жисмлар борлиги тасдиқланди.

Аёл полициячилар назоратида махсус жойда текширув ўтказилиб, умумий оғирлиги 6 килограмм 28 граммни ташкил этувчи 120 дона турли оғирликдаги олтин тангалар аниқланиб, мусодара қилинди.

Қонунбузарликни олдини олиш ва тергов бюроси бўлимлари томонидан мусодара қилинган олтинлар расман қабул қилиб олинди.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ ҳам Истанбулда бир йўловчи Тошкентга юксак нархда баҳоланган антик китобларни олиб ўтишга урингани аниқланган эди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг