Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Дунё

Туркия қуролли кучлари Покистонда ўқув ҳарбий-денгиз машғулотларида қатнашди

UzDaily · 12.02.2019 · 10:41 · 624 views
Туркия қуролли кучлари Покистонда ўқув ҳарбий-денгиз машғулотларида қатнашди
Туркия қуролли кучлари Покистонда ўқув ҳарбий-денгиз машғулотларида қатнашди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Туркия қуролли кучлари Покистонда икки йилда бир марта ўтказилувчи ўқув ҳарбий-денгиз машғулотларида қатнашди. Anadolu Ajansi хабарига кўра, “Биргаликда тинчлик учун” шиори остидаги мунтазам машғулотлар Арабистон денгизи ҳамда Ҳинд океанида ўтказилади.

Унда, шунингдек, АҚШ, Буюк Британия, Хитой, Австралия, Индонезия, Шри-Ланка, Малайзия ва Уммон ҳарбийлари ҳам иштирок этган. Минтақада барқарорлик таъминланиши тадбирнинг асосий мақсади саналади.​​