Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
O'z Ўз Ру En
Молия

“Turkiston” банки 12 млрд. сўмлик акцияларни жойлаштиради

Беҳзод Ҳожиматов · 25.07.2017 · 16:25 · 438 views
“Turkiston” банки 12 млрд. сўмлик акцияларни жойлаштиради
“Turkiston” банки 12 млрд. сўмлик акцияларни жойлаштиради
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Хусусий акциядорлик тижорат “Turkiston” банки 12 млрд. сўмлик акцияларни жойлаштиради.

Ўзбекистон Республикаси Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази банкнинг акциялар чиқарилиши бўйича қарорини рўйхатдан ўтказди.

Хусусий акциядорлик тижорат “Turkiston” банки номинал қиймати 1 минг сўмлик 12 млн. дона оддий акцияларни жойлаштиради. Чиқарилишнинг умумий қиймати 12 млрд. сўмни ташкил қилади.

Банк маълумотларига кўра, акцияларнинг мазкур чиқарилиши очиқ обуна орқали амалга оширилади. Бунда акциядорлар акцияларнинг мазкур эмиссиясини сотиб олишда имтиёзга эга бўлишади.