Молия

«Трастбанк» қўшимча акциялар чиқарилишини рўйхатдан ўтказди

«Трастбанк» қўшимча акциялар чиқарилишини рўйхатдан ўтказди
«Трастбанк» қўшимча акциялар чиқарилишини рўйхатдан ўтказди / Фото: «Трастбанк».

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — «Трастбанк»нинг оддий ва имтиёзли акцияларини қўшимча чиқариш 11 август куни давлат рўйхатидан ўтказилди. Банк устав капиталини 1 триллион сўмга ошириш тўғрисидаги қарор 22 май куни акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишида қабул қилинган. Бу ҳақда Openinfo хабар берди.

Устав капиталини оширишни банкнинг ўз капитали ҳисобидан 1:1 нисбатда амалга ошириш режалаштирилмоқда. Қабул қилинган қарорга кўра, акциядорлар ўзларида мавжуд ҳар бир акция учун яна битта қўшимча акция олади.

Қўшимча акцияларни тақсимлаш учун акциядорлар реестрини шакллантириш санаси «Трастбанк» Кузатув кенгашининг тегишли қарори қабул қилинганидан сўнг белгиланади.

 

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.