Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Молия

Ўзбекистонда «Универсал банк» валюта облигацияларини чиқаради

Дилафруз Ниязова · 14.08.2026 · 12:20 · 25 views
Ўзбекистонда «Универсал банк» валюта облигацияларини чиқаради
Ўзбекистонда «Универсал банк» валюта облигацияларини чиқаради / Фото: Universal Bank.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — «Универсал банк» АТБ ва «Birinchi Banklararo Depozitariy» МЧЖ капитал бозори соҳасидаги «Тартибга солувчи қумдони» махсус ҳуқуқий режими иштирокчилари сифатида рўйхатдан ўтказилди. Бу ҳақда режим иштирокчиларини рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги тегишли маълумотларда хабар берилган.

Махсус ҳуқуқий режим доирасида «Универсал банк» АТБ хорижий валютада номиналлаштирилган облигацияларни чиқаришни режалаштирмоқда.

«Birinchi Banklararo Depozitariy» МЧЖ мазкур облигацияларни чиқариш ва жойлаштириш жараёнида инвестиция воситачиси сифатида иштирок этади.

«Тартибга солувчи қумдони»да рўйхатдан ўтиш иштирокчиларга капитал бозори соҳасидаги махсус ҳуқуқий режим доирасида мазкур операцияларни амалга ошириш имконини беради.