Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Тошкентдаги кўп қаватли уйда газ портлади: 5 киши қутқарилди

Беҳзод Ҳожиматов · 01.03.2025 · 20:01 · 374 views
Тошкентдаги кўп қаватли уйда газ портлади: 5 киши қутқарилди
Тошкентдаги кўп қаватли уйда газ портлади: 5 киши қутқарилди  

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Тошкент шаҳри Мирзо-Улуғбек туманида жойлашган кўп қаватли уйда газ портлаши содир бўлди.

Ижтимоий тармоқларда ҳодиса жойидан тарқалган видеоларда уйнинг бир фуқароси тирик қолиш мақсадида ойна рамкасидан ушлаб тургани акс этган.

Ҳодиса юзасидан пойтахт Фавқулодда вазиятлар бошқармаси расмий баёнот берди.

Расмий маълумотларга кўра, портлаш бугун тахминан соат 15:23 да Қорасув-4 массивида содир бўлган. Ҳодиса жойига ФВБ ходимлари тезкор тарзда етиб келган.

 Ҳозирда қутқарув ишлари давом этмоқда. Ҳозирча 5 киши қутқарилгани ҳақида маълумот бор, аммо жабрланганлар тўғрисида ҳали расмий ахборот келиб тушмаган.