Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Тошкентда Spark автомобили ёниб кетди

Дилафруз Ниязова · 05.08.2025 · 17:23 · 316 views
Тошкентда Spark автомобили ёниб кетди
Тошкентда Spark автомобили ёниб кетди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 5 август куни ижтимоий тармоқларда пойтахтда автомобиль ёнаётгани акс этган видео тарқалди. Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳодиса тафсилотларини маълум қилди.

Бошқарма маълумотларига кўра, Миробод тумани Нукус кўчасида «Spark» русумли автомашина ёниб кетгани ҳақида хабар соат 12:52 да келиб тушган. Воқеа жойига ёнғин-қутқарув техникаси соат 12:59 да етиб келган ва соат 13:06 га келиб ёнғин тўлиқ ўчирилган.

Ҳодиса оқибатида қурбонлар ва жароҳатланганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаблари аниқланмоқда.