7
Ўзбекистон

Тошкентда мудофаа саноати кўргазмаси бўлиб ўтмоқда

Тошкентда мудофаа саноати кўргазмаси бўлиб ўтмоқда
Тошкентда мудофаа саноати кўргазмаси бўлиб ўтмоқда / Фото: «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Тошкентда 26–27 ноябрь кунлари маҳаллий корхоналар ва мудофаа саноати компаниялари ўртасида ишлаб чиқариш кооперациясини ривожлантиришга қаратилган мудофаа саноати кўргазмаси бўлиб ўтмоқда.

Тадбир «Наврўз» боғидаги кўргазма маркази ҳудудида ташкил этилган. Унинг асосий мақсади маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ва мудофаа саноати корхоналари ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш, импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ҳамда янги шериклик алоқаларини ўрнатиш учун шароит яратишдан иборат.

«Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчиларини кўргазмада иштирок этишга таклиф қилди. Уларга мудофаа саноати корхоналарининг маҳсулотларга бўлган эҳтиёжларини ўрганиш, ўз ишлаб чиқариш имкониятларини тақдим этиш ва ўзаро манфаатли ишбилармонлик алоқаларини ўрнатиш таклиф этилмоқда.

Кўргазма маҳаллий компанияларга янги буюртмачиларни топиш, ишлаб чиқараётган маҳсулотларини намойиш этиш ва тармоқлараро ҳамкорликни кенгайтиришга ёрдам бериши кутилмоқда.

 

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.