7
Ўзбекистон

Тошкентда Ислом цивилизацияси маркази қурилаётган бинодан ёнғин чиқди

Тошкентда Ислом цивилизацияси маркази қурилаётган бинодан ёнғин чиқди
Тошкентда Ислом цивилизацияси маркази қурилаётган бинодан ёнғин чиқди   / Фото: ФВВ.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида қурилаётган Ислом цивилизацияси маркази ҳудудида ёнғин содир бўлди.

ФВВ маълумотларига кўра, ёнғин ҳақида хабар соат 11:11 да тушган. Том қисмига изоляция материаллари ётқизиш жараёнида технология талаблари бузилиши оқибатида ёнғин юзага келган.

Ёнғин соат 11:32 да назоратга олинган ва 11:34 да тўлиқ бартараф этилган. Ҳодиса оқибатида 19 квадрат метр майдонда том изоляция материаллари ёниб кетган.

Фуқаролар орасида жабрланганлар йўқ, бинодаги ички хоналарга зиён етмаган ва ёнғин вақтида у ерда қимматли экспонатлар бўлмаган.

Ҳодиса жойига Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов етиб борди.

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.