Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Тошкент вилоятида жамоат транспорти учун янги тарифлар тасдиқланди

UzDaily таҳририяти · 21.07.2026 · 23:00 · 34 views
Тошкент вилоятида жамоат транспорти учун янги тарифлар тасдиқланди

Тошкент вилоятида жамоат транспорти учун янги тарифлар тасдиқланди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Тошкент вилояти шаҳарларида жамоат транспорти учун янги тариф тизими тасдиқланди. Тегишли қарор халқ /.

Янги тизим турли хил йўл чипталарини жорий этишни назарда тутади. Йўловчилар 1, 7, 90, 180 ёки 365 кунлик муддатга амал қиладиган чекланмаган сафарлар учун абонементлар, шунингдек, 5, 10, 15, 20 ёки 30 кунлик муддатга белгиланган сафарлар сонига мўлжалланган йўл чипталарини харид қилишлари мумкин бўлади.

Пенсионерлар, ногиронлиги бўлган шахслар, талабалар ва мактаб ўқувчилари учун имтиёзли тарифлар жорий этилади. Хусусан, ушбу тоифадаги йўловчилар учун бир кунлик чекланмаган йўл чиптаси нархи 8 минг сўм ўрнига 4 минг сўм этиб белгиланган.

Бундан ташқари, транспорт картаси эгалари янги йўл ҳақини тўлаш тизимида назарда тутилган ўтиш тарифларидан ҳам фойдаланишлари мумкин бўлади.