Польша фирибгарликда айбланган шахсни Ўзбекистонга экстрадиция қилди
Польша фирибгарликда айбланган шахсни Ўзбекистонга экстрадиция қилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Польша йирик миқдордаги фирибгарликда айбланиб, халқаро қидирувда бўлган фуқарони Ўзбекистонга экстрадиция қилди. Бу ҳақда Ўзбекистондаги Интерпол Миллий марказий бюроси матбуот хизмати хабар берди.
Қидирувда бўлган шахсни Ўзбекистон Интерпол Миллий марказий бюроси вакилларига топшириш маросими Варшава аэропортида бўлиб ўтди.
Идора маълум қилишича, Интерпол каналлари орқали қидирувдаги шахснинг давлатлар ўртасидаги ҳаракатланиш йўналишлари аниқланган. Шундан сўнг у Польша ҳудудида қўлга олинган.
Барча зарур тартиб-таомиллар якунланганидан кейин ушбу шахс унга қўйилган айблов бўйича жавобгарликка тортиш учун Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ходимларига топширилди.