«Алишер Навоий»—«Пахтакор» ўтиш йўлагидаги эскалатор таъмирланади
«Алишер Навоий»—«Пахтакор» ўтиш йўлагидаги эскалатор таъмирланади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Тошкент метрополитени 21 июлдан 17 августга қадар «Алишер Навоий» ва «Пахтакор» станциялари ўртасидаги ўтиш йўлагида жойлашган эскалаторлардан бирини таъмирлайди. Бу ҳақда корхона матбуот хизмати хабар қилди.
Таъмирлаш ишлари даврида «Алишер Навоий» станциясидан «Пахтакор» станциясига ўтиш йўлагида жойлашган ЭТ-5М туридаги 3-сонли эскалатор ёпилади.
Таъмирлаш доирасида 1984 йилдан буён 1-вестибюлда узлуксиз фойдаланиб келинаётган эскалаторнинг тортиш занжирлари алмаштирилади.
Метрополитенда таъкидланишича, ушбу ишлар ускунанинг ишончлилигини ошириш, йўловчиларга сифатли хизмат кўрсатишни таъминлаш ҳамда хавфсизлик даражасини янада юксалтиришга қаратилган.
Тошкент метрополитени маъмурияти таъмирлаш ишлари муносабати билан юзага келадиган вақтинчалик ноқулайликлар учун йўловчилардан узр сўради.