TBC Bank ярим йил якунларига кўра соф фойдасини 185,1 фоизга оширди
TBC Bank ярим йил якунларига кўра соф фойдасини 185,1 фоизга оширди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — TBC Bank’нинг 2026 йил биринчи ярим йиллиги якунларига кўра соф фойдаси 288,1 млрд сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 185,1 фоизга ошди. Банкнинг умумий даромадлари эса 19,4 фоизга кўпайиб, 3 трлн сўмга етди.
Шу билан бирга, банкнинг сўнгги 12 ойдаги фойдаси 34,8 фоизга қисқариб, 187,6 млрд сўмни ташкил қилди. Пасайиш 2025 йил охирида қайд этилган паст молиявий натижа билан изоҳланади. Ўша даврда банк 341,1 млрд сўм ўрнига атиги 628,1 млн сўм фойда олган эди.
Январь–июнь ойларида эҳтимолий кредит йўқотишлари учун резервларни шакллантириш харажатлари 40,1 фоизга ошиб, 643,9 млрд сўмни ташкил қилди. Таққослаш учун, 2025 йил якунлари бўйича ушбу кўрсаткич қарийб 1,3 трлн сўмга етган.
2026 йил 1 июнь ҳолатига кўра, TBC Bank кредит портфели 8,5 трлн сўмни ташкил этиб, йиллик ҳисобда 16,5 фоизга қисқарган.
Шу билан бир вақтда, муаммоли кредитлар (NPL) улуши ошган. Агар бир йил аввал бу кўрсаткич 3,7 фоизни ташкил этган бўлса, 2026 йил июнь ойи бошига келиб 10,4 фоизга етган.
Ҳисобот санасига банк активлари 13,8 трлн сўмни ташкил этди, бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,3 фоизга кам. Банкнинг ўз капитали эса 16,4 фоизга ўсиб, 3 трлн сўмга етди.