Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Туркманистон Президенти Ўзбекистон ТИВ раҳбарини қабул қилди

UzDaily таҳририяти · 15.07.2026 · 19:30 · 25 views
Туркманистон Президенти Ўзбекистон ТИВ раҳбарини қабул қилди

Туркманистон Президенти Ўзбекистон ТИВ раҳбарини қабул қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов Ашхобод шаҳрида Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидовни қабул қилди. Бахтиёр Саидов Туркманистон давлат раҳбарига Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг самимий саломи ва эзгу тилакларини етказди.

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг сўзларига кўра, учрашув давомида томонлар Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги стратегик шериклик муносабатлари изчил ривожланиб бораётганини мамнуният билан қайд этди.

Учрашувда икки давлат ўртасида турли даражалардаги фаол алоқаларга алоҳида эътибор қаратилди. Шунингдек, ўзаро савдо ҳажми барқарор суръатларда ортиб бораётгани ҳам таъкидланди.

Бахтиёр Саидов Ўзбекистон ва Туркманистон икки давлат ўртасидаги кўп асрлик дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлашга қаратилган қўшма ишларни давом эттириш ниятида эканини таъкидлади.