Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистон ва Ўмон маданият ва фан соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиради

UzDaily таҳририяти · 02.07.2026 · 15:50 · 20 views
Ўзбекистон ва Ўмон маданият ва фан соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиради

Ўзбекистон ва Ўмон маданият ва фан соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиради

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2026 йил 1 июль куни Масқат шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Баҳромжон Аълоев Султон Қобус номидаги Маданият ва фан бўйича Олий марказ раиси Ҳабиб ал Риямий билан учрашди.

Музокаралар давомида маданият, илм-фан ва таълим соҳаларидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш истиқболлари, янги қўшма ташаббусларни ҳаётга тадбиқ этиш масалалари батафсил муҳокама қилинди.

Икки мамлакат тегишли илмий ва маданий муассасалари билан ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш илмий анжуманлар, кўргазмалар ва бошқа маданий-маърифий тадбирларни ўтказиш, таълим грантларини тақдим қилиш, шунингдек, Ўзбекистон ва Ўмоннинг бой тарихий-маданий меросини кенг тарғиб қилишга қаратилган ташаббусларни қўллаб-қувватлаш юзасидан фикр алмашилди.