Ўзбекистон

Тошкент ва Бухарест миграция бўйича ҳукуматлараро келишув тайёрламоқда

Тошкент ва Бухарест миграция бўйича ҳукуматлараро келишув тайёрламоқда
Тошкент ва Бухарест миграция бўйича ҳукуматлараро келишув тайёрламоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йил 16 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Олимжон Абдуллаев Руминиянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Даниел Кристиан Чобану билан учрашув ўтказди.

Суҳбат чоғида меҳнат миграцияси соҳасида икки томонлама ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. Жумладан, ҳукуматлараро битим имзолаш, ноқонуний миграцияга қарши курашиш ва консуллик маслаҳатлашувларини ташкил этиш масалалари кўриб чиқилди.

Томонлар тизимли мулоқотни давом эттиришга ўзаро қизиқиш билдирганликларини тасдиқладилар ва ҳамкорликнинг қўшма чораларини амалга ошириш юзасидан келишувга эришдилар.

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.