Ўзбекистон

Ўзбекистон Президенти Иорданияга жўнаб кетди

Ўзбекистон Президенти Иорданияга жўнаб кетди
Ўзбекистон Президенти Иорданияга жўнаб кетди / Фото: Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Иордания Ҳошимийлар Подшоҳлиги Подшоҳи Абдулла II ибн ал-Ҳусайннинг таклифига биноан 23 ноябрь куни давлат ташрифи билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди.

Ташриф дастуридан Амман шаҳрида олий даражадаги музокаралар ўтказиш, Ўзбекистон ва Иордания ишбилармон доираларининг бизнес форумида қатнашиш ҳамда бошқа қўшма тадбирлар ўрин олган.

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.