Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Тожикистон Президенти Ўзбекистонга келди

Дилафруз Ниязова · 26.03.2026 · 14:43 · 266 views
Тожикистон Президенти Ўзбекистонга келди
Тожикистон Президенти Ўзбекистонга келди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон давлат ташрифи билан мамлакатимизга келди.

Тожикистон етакчисини “Тошкент-Ҳумо” халқаро аэропортида давлатимиз раҳбари кутиб олди. Олий мартабали меҳмон шарафига икки мамлакатнинг давлат байроқлари кўтарилди ва фахрий қоровул саф тортди.

Бугун икки томонлама музокаралар ва Олий давлатлараро кенгашнинг биринчи йиғилиши бўлиб ўтади.