Шошилинч
7
Молия

Societe Generale Ўзбекистонда ўз ваколатхонасини очди

Societe Generale Ўзбекистонда ўз ваколатхонасини очди
Societe Generale Ўзбекистонда ўз ваколатхонасини очди / Фото: UzDaily.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) —  Ўзбекистон Марказий банки Франциянинг Societe Generale банк гуруҳи ваколатхонасини аккредитациядан ўтказди. Бу ҳақда регулятор матбуот хизмати хабар берди.

Ваколатхона мамлакат молия бозорини ўрганиш, шунингдек, давлат органлари, молия ташкилотлари ва хусусий сектор билан ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида ташкил этилган.

Societe Generale 1864 йилда ташкил этилган. Марказий банк маълумотларига кўра, гуруҳ 58 та мамлакатда фаолият юритади ва Европанинг етакчи банк-молия гуруҳлари қаторига киради.

 

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.