Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Сирдарё вилояти делегацияси Корея Республикасида амалий ташриф билан бўлиб турибди

Дилафруз Ниязова · 20.01.2026 · 11:47 · 231 views
Сирдарё вилояти делегацияси Корея Республикасида амалий ташриф билан бўлиб турибди
Сирдарё вилояти делегацияси Корея Республикасида амалий ташриф билан бўлиб турибди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Айни кунларда вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов бошчилигидаги тадбиркорлар ва расмий вакиллардан иборат делегация Корея Республикасида хизмат сафари билан бўлиб турибди.

Ташриф доирасида Инчхон шаҳрида Инчхон Савдо-саноат палатаси раиси Парк Чубонг билан учрашув ўтказилди.

Мулоқот чоғида икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда ўзаро манфаатли алоқаларни мустаҳкамлаш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Шунингдек, бугун делегация аъзолари UCL ҳамда Evervolution компаниялари раҳбарлари билан ҳам учрашувлар ўтказди.

Музокаралар давомида қатор соҳаларда ўзаро ҳамкорлик истиқболлари муҳокама этилди.