Иқтисод

Ўзбекистон кончилик саноати ҳажми 42 трлн сўмдан ошди

Ўзбекистон кончилик саноати ҳажми 42 трлн сўмдан ошди
Ўзбекистон кончилик саноати ҳажми 42 трлн сўмдан ошди / Фото: UzDaily.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2026 йил январь–июнь ойларида Ўзбекистон саноат ишлаб чиқариши таркибида энг катта улушни қайта ишлаш саноати сақлаб қолди. Унинг ҳажми 549,7 триллион сўмга етди ва умумий саноат ишлаб чиқаришининг 86,3 фоизини ташкил қилди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди.

Идора маълумотларига кўра, ҳисобот даврида кончилик саноати ва карьерларни ишлаш соҳасида ишлаб чиқариш ҳажми 42,4 триллион сўмни ташкил этди. Мазкур тармоқ умумий саноат ишлаб чиқаришининг 6,7 фоизини ташкил қилди.

Электр энергияси, газ, буғ билан таъминлаш ҳамда ҳавони кондициялаш соҳасида 41,7 триллион сўмлик маҳсулот ва хизматлар ишлаб чиқарилди. Бу умумий саноат ишлаб чиқаришининг 6,5 фоизига тенг.

Сув таъминоти, канализация, чиқиндиларни йиғиш ва уларни қайта ишлаш соҳасида ишлаб чиқариш ҳажми 3,3 триллион сўмни ташкил этди. Ушбу тармоқнинг саноат ишлаб чиқаришидаги улуши 0,5 фоизга етди.

 

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.