Иқтисод

Ўзбекистон Кореянинг биофармацевтика тажрибасини ўрганмоқда

Ўзбекистон Кореянинг биофармацевтика тажрибасини ўрганмоқда
Ўзбекистон Кореянинг биофармацевтика тажрибасини ўрганмоқда / Фото: Тиббиёт ва фармацевтика соҳасини ривожлантириш агентлиги.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон биофармацевтика соҳасини ривожлантириш, замонавий биотехнологияларни жорий этиш ва илғор ишлаб чиқариш технологияларини маҳаллийлаштириш бўйича Жанубий Корея тажрибасини ўрганмоқда. Бу ҳақда Тиббиёт ва фармацевтика соҳасини ривожлантириш агентлиги хабар берди.

15 сентябрь куни агентлик директори Абдулла Азизов Жанубий Кореянинг етакчи биофармацевтика компанияларидан бири раҳбарияти билан учрашди. Томонлар Ўзбекистонда соҳани ривожлантириш истиқболлари ва технологик ҳамкорлик имкониятларини муҳокама қилди.

Учрашув давомида биофармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқариш, замонавий ишлаб чиқариш технологияларини маҳаллийлаштириш ҳамда мутахассислар малакасини ошириш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга ошириш имкониятлари кўриб чиқилди.

Илмий-тадқиқот соҳасидаги ҳамкорлик ва замонавий биотехнологик ечимларни жорий этишга алоҳида эътибор қаратилди.

Компания Жанубий Кореядаги Pangyo Technovalley ҳудудида жойлашган бўлиб, замонавий илмий-тадқиқот ва ишлаб чиқариш инфратузилмаси, шунингдек, илғор биотехнологик салоҳиятга эга.

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.