Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Афғонистонда “Дўстлик боғлари”ни барпо этиш ишлари жадаллашмоқда

UzDaily таҳририяти · 29.07.2026 · 12:00 · 35 views
Афғонистонда “Дўстлик боғлари”ни барпо этиш ишлари жадаллашмоқда
Афғонистонда “Дўстлик боғлари”ни барпо этиш ишлари жадаллашмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Бош вазир ўринбосари Жамшид Хўжаев бошчилигидаги Ҳукумат делегациясининг Афғонистонга ташрифи доирасида Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасидаги қишлоқ хўжалиги соҳасидаги амалий ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган лойиҳалар изчил давом эттирилмоқда.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноатни ривожлантириш агентлигининг “Аграсаноат инноваторлари” МЧЖ томонидан Афғонистон ҳудудларида “Дўстлик боғлари”ни барпо этиш ишлари жадал суръатларда олиб борилмоқда.

Мазкур лойиҳа икки мамлакат ўртасидаги аграр ҳамкорликни янада ривожлантириш, замонавий боғдорчилик тажрибаларини жорий этиш ҳамда қишлоқ хўжалигида самарали ҳамкорликни кенгайтиришга хизмат қилмоқда.

Шу муносабат билан 2026 йил 28 июль куни Афғонистоннинг Фарёб вилояти Хончорвоқ туманида 60 гектар майдонда ташкил этилаётган “Дўстлик боғи” учун расмий паспорт ва манзил белгиланди. Шунингдек, лойиҳанинг тамал тоши қўйилиб, амалий ишларнинг фаол босқичига старт берилди.

Таъкидлаш жоизки, “Дўстлик боғлари” лойиҳаси қишлоқ хўжалиги соҳасида илғор тажриба алмашиш, замонавий агротехнологияларни жорий этиш ва икки мамлакат ўртасидаги амалий ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқишга хизмат қиладиган муҳим ташаббуслардан бири ҳисобланади.