Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Спорт

Шомуродовнинг голи ЖЧ-2026да энг яхши учликдан жой олди

UzDaily таҳририяти · 28.07.2026 · 12:25 · 33 views
Шомуродовнинг голи ЖЧ-2026да энг яхши учликдан жой олди

Шомуродовнинг голи ЖЧ-2026да энг яхши учликдан жой олди / Сурат: ФИФА

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродовнинг голи 2026 йилги футбол бўйича жаҳон чемпионатининг энг яхши голини аниқлаш учун ўтказилган овоз беришда иккинчи ўринни эгаллади.

Ғолибликни Кабо-Верде терма жамоаси ҳимоячиси Сидни Лопеш Кабрал қўлга киритди.

Кабрал ўз голини Аргентинага қарши 1/16 финал учрашувида урди. У 103-дақиқада жарима майдони бурчагидан Эмилиано Мартинес қўриқлаётган дарвозанинг юқори бурчагига зарба бериб, ҳисобни тенглаштирди. Қўшимча вақтда Кабо-Верде Аргентинага 2:3 ҳисобида мағлуб бўлди.

Шомуродовнинг голи ДР Конгога қарши гуруҳ босқичидаги учрашувда киритилган бўлиб, баҳс 1:3 ҳисобида якунланган. 10-дақиқада ўзбек ҳужумчиси ўткир бурчакдан зарба бериб, рақиб дарвозабони устидан тўпни ошириб ўтказди.

Ушбу гол аввалроқ жаҳон чемпионати гуруҳ босқичининг энг яхши голи деб топилган эди.

Якуний овоз беришда учинчи ўринни Гаити терма жамоаси вакили Вильсон Изидор эгаллади.