Дунё

ШҲТ МККнинг мажлисига доир

ШҲТ МККнинг мажлисига доир
ШҲТ МККнинг мажлисига доир
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2016-йилнинг 20-23-сентябрь кунлари Пекин шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Миллий координаторлари кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

Мажлисда Остона шаҳрида бўлиб ўтадиган ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари кенгаши ҳамда Бишкек шаҳрида бўлиб ўтадиган ШҲТ Ҳукумат раҳбарлари кенгаши мажлисларига тайёргарлик кўриш жараёни муҳокама қилинди.

2016-йил 4-декабрда бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловларида ШҲТ кузатувчилари миссияси иштирок этиши тўғрисида қарор қабул қилинди.

Қирғизистон, Қозоғистон, Россия, Тожикистон, Хитой ва Ўзбекистон вакиллари ШҲТ доирасидаги кўп қиррали ҳамкорликни амалий жиҳатдан ривожлантиришга йўналтирилган бошқа масалаларни ҳам кўриб чиқдилар.

Беҳзод Ҳожиматов
Беҳзод Ҳожиматов

Беҳзод Ҳожиматов журналистика соҳасида катта тажрибага эга. Фаолияти давомида у Ўзбекистондаги турли янгиликлар нашрларида журналист ва муҳаррир сифатида ишлаган. UzDaily'да нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун янгиликлар ёзган ва таҳрир қилган.