Дунё

ШҲТ миллий координаторлари кeнгашининг мажлиси бўлиб ўтди

ШҲТ миллий координаторлари кeнгашининг мажлиси бўлиб ўтди
ШҲТ миллий координаторлари кeнгашининг мажлиси бўлиб ўтди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2016-йилнинг 30-октябрь–2-ноябрь кунлари Бишкек шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти аъзо давлатлари Миллий координаторлари кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

Қирғизистон, Қозоғистон, Россия, Тожикистон, Хитой ва Ўзбекистон вакиллари ШҲТ аъзо давлатлари Ҳукумат раҳбарлари (Бош вазирлар) кенгашида кўриб чиқишга киритиладиган ҳужжатларни келишиб олишди. ШҲТ Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг йиғилиши 2016-йилнинг 2-3-ноябрь кунлари Бишкек шаҳрида бўлиб ўтади.

Мажлисда ташкилот жорий фаолиятининг бошқа масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Беҳзод Ҳожиматов
Беҳзод Ҳожиматов

Беҳзод Ҳожиматов журналистика соҳасида катта тажрибага эга. Фаолияти давомида у Ўзбекистондаги турли янгиликлар нашрларида журналист ва муҳаррир сифатида ишлаган. UzDaily'да нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун янгиликлар ёзган ва таҳрир қилган.