Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Дунё

ШҲТ етакчилари Ҳиндистон ва Покистон қўшиб олиш тўғрисида меморандумлар имзолашди

UzDaily · 24.06.2016 · 14:58 · 767 views
ШҲТ етакчилари Ҳиндистон ва Покистон қўшиб олиш тўғрисида меморандумлар имзолашди
ШҲТ етакчилари Ҳиндистон ва Покистон қўшиб олиш тўғрисида меморандумлар имзолашди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти (ШҲТ)га аъзо давлат раҳбарлари Ҳиндистон ва Покистон қўшиб олиш тўғрисида бир қанча мажбуриятларни юкловчи меморандумлар имзолашди.

Натижада Ҳиндистон ва Покистон қўшиб олиш бўйича жараён сўнгги босқичга кирди. ШҲТга Қозоғистон Республикаси раислик қиладиган 2017-йилда Ҳиндистон ва Покистон давлатлари Шанҳай ҳамкорлик ташкилотининг тўлақонли аъзосига айланиши мумкин.

Бунгача Ҳиндистон ва Покистоннинг ШҲТнинг меъёрий-ҳуқуқий базасини белгилаб берувчи барча ҳужжатларга қўшилишлари лозим.

Ҳозирда ташкилотга Россия, Хитой, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон давлатлари аъзо.