Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
O'z Ўз Ру En
Ўзбекистон

Шавкат Мирзиёев Тбилисидаги Қаҳрамонлар ёдгорлигига гулчамбар қўйди

Дилафруз Ниязова · 03.07.2026 · 17:20 · 129 views
Шавкат Мирзиёев Тбилисидаги Қаҳрамонлар ёдгорлигига гулчамбар қўйди
Шавкат Мирзиёев Тбилисидаги Қаҳрамонлар ёдгорлигига гулчамбар қўйди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Грузияга давлат ташрифи доирасида 3 июль куни Тбилиси шаҳридаги Қаҳрамонлар майдонига ташриф буюрди.

Давлатимиз раҳбари шарафига фахрий қоровул саф тортди.

Мамлакатимиз етакчиси Грузия бирлиги учун ҳалок бўлган қаҳрамонлар ёдгорлиги пойига гулчамбар қўйди. Ҳарбий оркестр ижросида Ўзбекистон ва Грузия давлат мадҳиялари янгради.