Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Шавкат Мирзиёев Покистон Президентига ҳамдардлик билдирди

Беҳзод Ҳожиматов · 27.06.2017 · 12:29 · 329 views
Шавкат Мирзиёев Покистон Президентига ҳамдардлик билдирди
Шавкат Мирзиёев Покистон Президентига ҳамдардлик билдирди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Покистон Ислом Республикаси Президенти Мамнун Ҳусайн Жаноби Олийларига

Жаноби Олийлари!

Покистоннинг Панжоб музофотида юз берган фожиа оқибатида кўплаб инсонларнинг ҳаётдан кўз юмгани ва жароҳат олгани тўғрисидаги хабар бизни қаттиқ қайғуга солди.

Ушбу оғир дамларда Сиз Жаноби Олийлари ва биродар Покистон халқига таъзия изҳор этиб, нобуд бўлганларнинг ҳамда жароҳат олганларнинг оила аъзолари ва яқинларига дўстона ҳамдардлик туйғуларимизни етказишингизни сўраймиз.

Чуқур қайғу ила, Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон Республикаси Президенти.