Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Миграция агентлиги Нижний Новгород вилоятидаги ҳодисани назоратга олди

UzDaily таҳририяти · 03.08.2026 · 11:32 · 20 views
Миграция агентлиги Нижний Новгород вилоятидаги ҳодисани назоратга олди
Миграция агентлиги Нижний Новгород вилоятидаги ҳодисани назоратга олди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Миграция агентлиги Россия Федерациясининг Нижний Новгород вилоятида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган назорат тадбирлари вақтида республика фуқаролари акс этган видеолар ижтимоий тармоқларда тарқалиши билан боғлиқ вазиятни назоратга олганини маълум қилди.

Идора маълумотига кўра, Миграция агентлигининг Россиядаги ваколатхонаси Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги Бош консулхонаси билан ҳамкорликда ҳодиса юзасидан барча ҳолатларни аниқлаш, шунингдек, Ўзбекистон фуқароларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъминлаш мақсадида Россиянинг ваколатли органлари билан ҳамкорлик қилмоқда.

Шунингдек, эълон қилинган видеода акс этган Ўзбекистон фуқароси М.С. билан алоқа ўрнатилди. Унга зарур консуллик ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатилмоқда.

Агентлик шунингдек, Миграция жамғармаси маблағлари ҳисобидан мазкур фуқаро учун Ўзбекистонга қайтиш авиачиптаси харид қилинганини маълум қилди. Унинг Ватанга етиб келиши жорий йилнинг 6 август кунига режалаштирилган.