Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
O'z Ўз Ру En
Ўзбекистон

Шавкат Мирзиёев Испанияга ҳамдардлик билдирди

Беҳзод Ҳожиматов · 22.08.2017 · 17:07 · 354 views
Шавкат Мирзиёев Испанияга ҳамдардлик билдирди
Шавкат Мирзиёев Испанияга ҳамдардлик билдирди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Испания Қироли Филип VI-га инсонлар ҳалок бўлишига олиб келган Барселона шаҳридаги террористик ҳуруж сабабли самимий ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.

Давлатимиз раҳбари қурбон бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик сўзларини изҳор этди, жароҳатланганларга тез фурсатда соғайишни тилади.