Ўзбекистон

Германиянинг янги элчиси Ўзбекистонда иш бошлади

Германиянинг янги элчиси Ўзбекистонда иш бошлади
Германиянинг янги элчиси Ўзбекистонда иш бошлади / Фото: Ўзбекистондаги Германия элчихонаси.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Германиянинг Ўзбекистондаги янги элчиси Маттиас Фоллерт ўз вазифаларини бажаришга киришди. Бу ҳақда Германиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси матбуот хизмати хабар берди.

Фоллерт Германия ва Ўзбекистон ўртасидаги муносабатларни янада мустаҳкамлашни давом эттириш ниятида эканини билдирди.

У Тошкентга тайинлангунига қадар 2022–2026 йилларда Германия Ташқи ишлар вазирлигида Жанубий Кавказ, Марказий Осиё ва Шарқий ҳамкорлик бўйича бўлинмага раҳбарлик қилган.

Фоллерт Германиянинг Ўзбекистондаги элчиси лавозимида Манфред Хутерернинг ўрнини эгаллади.

 

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.