Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Спорт

Шаҳрам Ғиёсов якшанба тонгида рингга кўтарилади

UzDaily · 22.02.2019 · 10:42 · 390 views
Шаҳрам Ғиёсов якшанба тонгида рингга кўтарилади
Шаҳрам Ғиёсов якшанба тонгида рингга кўтарилади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 24 февраль тонгида профессионал боксчимиз Шаҳрам Ғиёсов фаолиятидаги еттинчи жангини ўтказади. Мексиканинг Тихуана шаҳрида ўтказиладиган жангда ҳамюртимизга мексикалик Эдгар Пуэрто рақиблик қилади.

Маълумот учун, Шаҳрам бугунги кунга келиб проф рингда 6 та жанг ўтказган ва уларнинг барчасида ғалаба қозонган. Бештда баҳсни муддатидан олдин ўз фойдасига ҳал этган. Тажрибали Эдгар Пуэрто эса шу кунгача 37 та жанг ўтказган. Уларнинг 25 тасида ғалаба қозонган (19 та нокаут). 11 маротаба мағлубиятга учраган (5 та нокаут) ва 1 та дурангга эришган.

Манба: Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси.

UzDaily · 👁 390 views · 22.02.2019 · 10:42