Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Сенат Олий суд таркибига киритилган ўзгартиришларни маъқуллади

Дилафруз Ниязова · 19.05.2026 · 17:25 · 182 views
Сенат Олий суд таркибига киритилган ўзгартиришларни маъқуллади
Сенат Олий суд таркибига киритилган ўзгартиришларни маъқуллади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Сенатнинг 15-ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикаси Олий суди таркибига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги масала кўриб чиқилди.

Олий Мажлис Сенатининг мазкур масала юзасидан қабул қилинган қарорига мувофиқ  Кахрамон Мирсафаев ва Махфират Очилова ўн йиллик муддатга Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси лавозимига сайланди.

 Бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан И.Болтаходжаева, Б.Исраилов, Г.Парпиева, Ж.Расулов, Н.Расулов, Н.Рахмонов, шунингдек, ўз аризасига биноан Ш.Болиев, Б. Тангабаев, Н.Хаджиматов Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси лавозимидан озод этилди.